Хусусан, Пешкў туманидаги “Истиқбол” ҚФЙ ҳудудидаги “Малишояк” фермер хўжалигида фаолият юритаётган қуйи бўғин ташкилотида ҳам шундай тадбир бўлиб ўтди.
Таъкидланганидек, бугун мазкур қуйи бўғин ташкилоти ўз сафида 61 нафар маслакдошни бирлаштирган ҳолда, партия томонидан ташкил этиб келинаётган барча лойиҳаларда фаол иштирок этиб келмоқда. Албатта, бунда БПТ етакчиси Санам Жумаеванинг хизматлари, меҳнатлари биқиёс. Чунки бугун унинг халқ фаровонлиги ва осойишталиги йўлида қилган меҳнатлари кўпчилик мамнуният билан эътироф этмоқда. Сабаби, у халқ дардини ўз дарди деб биладиган, халқи учун ҳамма нарсага тайёр фидойи инсонлардан саналади.
–Жорий йилнинг 4-декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида бизнинг қуйи бўғин ташкилотимиз ҳам катта тайёргарлик кўрмоқда, – дейди халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати, БПТ етакчиси С.Жумаева. – Шу билан бирга, ушбу сиёсий жараёнда партиянинг барча бўлимлари ва бошланғич партия ташкилотларида тегишли тарғибот-ташвиқот тадбирлари ҳам уюштирилмоқда. Қолаверса, сайловолди тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтириш, сайловни уюшқоқлик билан ўтказиш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилмоқда. Ўйлайманки, жойларда амалга оширилаётган изчил саъй-ҳаракатлар ўз навбатида, сайловчиларнинг сиёсий жараёнда фаол иштирок этишга ундайди.
Тадбир давомида сўз олганлар O‘zLiDeP туман ташкилоти конференциясига ўз етакчилари – халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Санам Жумаевани делегат этиб сайлаш таклифини билдирди. Бу таклиф йиғилиш иштирокчилари томонидан мамнуният билан маъқулланди.
Айтиш жоиз, бўлажак анжуманда белгилаб бериладиган устувор вазифалар ушбу бошланғич партия ташкилоти фаолиятини ҳам янада жонлантириш, O‘zLiDePнинг дастурий мақсад ва вазифаларини оғишмай бажаришда ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлиги ўз-ўзидан аён.
O‘zLiDeP Бухоро вилояти Кенгаши Матбуот хизмати