Валюта курслари 08/10/2024
$1 – 12794.88
UZS – 0.16%
€1 – 14021.91
UZS – -0.49%
₽1 – 132.99
UZS – -1.2%
Қидириш
Аналитика 20/03/2019 Траст жамғармасига Норвегия ҳукумати 1,2 миллион доллар миқдоридаги биринчи траншини ўтказади
Траст жамғармасига Норвегия ҳукумати 1,2 миллион доллар миқдоридаги биринчи траншини ўтказади

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Траст жамғармаси Оролбўйи ҳудудида экологик ва ижтимоий-иқтисодий вазиятни яхшилашга йўналтирилган, ҳамда Барқарор ривожланишнинг глобал мақсадларига эришиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларини илгари суриш бўйича тадбирларни амалда бажариш учун халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва донор ҳамжамиятларининг маблағларини жалб этиш бўйича ягона платформани яратишга мўлжалланган.

Ундан ташқари, Траст жамғармаси Оролбўйи минтақасига, уни барқарор ривожланишини таъминлаш мақсадида, янги билимлар, инновацион ечимлар ва технологияларни жалб қилишга кўмаклашади, натижада у экологик инновациялар ва технологияларнинг ўзига хос «хаб»и бўлиши мумкин.

2019 йилнинг 8 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан «Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик Траст жамғармаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор тасдиқланди, у Жамғармани самарали фаолиятини таъминлаш учун қулай институционал, ҳуқуқий ва молиявий муҳитни яратиш бўйича қатор амалий чора-тадбирларни назарда тутган.

Бугунги кунга келиб Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан Траст жамғармасига 6,5 миллион доллар миқдорида ҳисса қўшиш ҳақида қарор қабул қилинган, унинг 2,0 миллион доллари Траст жамғармасининг Нью-Йоркдаги ҳисоб варақасига ўтказиб бўлинди.

2019 йилнинг март ойи охиригача Норвегия ҳукуматининг қарийб 1,2 миллион доллар миқдоридаги биринчи траншини олиш кутилмоқда. Шунингдек, Япония, Европа Иттифоқи, Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари ва бошқа қатор донор мамлакатлар Жамғармада иштирок этишга қизиқиш билдиришмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг