Валюта курслари 02/10/2024
$1 – 12739.99
UZS – 0.19%
€1 – 14256.05
UZS – 0.46%
₽1 – 136.83
UZS – -0.12%
Қидириш
Ўзбекистон 08/02/2019 Транспорт вазирлиги ташкил этилди
Транспорт вазирлиги ташкил этилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --

Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди. Ҳужжат билан Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги негизида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги  ташкил этилди.

Вазирлик автомобиль, темир йўл, ҳаво, дарё транспортлари, метрополитен, шунингдек, йўл хўжалигини ривожлантириш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

Қуйидагилар вазирликка ўтказилди:

Автомобиль йўллари қўмитаси;

Фуқаро авиацияси агентлиги;

Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси;

Ҳукумат ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси;

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Ўзбекистон кемачилик регистри;

Ҳукумат ҳузуридаги “Ўзаэронавигация” маркази.

Тошкент шаҳар Транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш департаменти тугатилди.

Қуйидаги вазифа, функция ва ваколатлар Вазирликка ўтказилди:

кемаларни рўйхатга олиш, қуриш, фойдаланиш, қайта жиҳозлаш ва таъмирлашга гувоҳномалар бериш;

темир йўл транспортини ривожлантиришнинг давлат дастурларини ишлаб чиқиш, темир йўл транспорти истиқболли прогнозлари, ривожлантириш ва объектларни жойлаштириш схемаларини ишлаб чиқиш;

темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш соҳасида тариф ва транзит сиёсатни амалга ошириш;

саноат корхоналари ҳаракатдаги таркибларининг умумий фойдаланишдаги темир йўлларига чиқиши учун рухсатномалар бериш.

Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази ташкил этилди.

Транспорт тўғрисида”ги Қонун ҳамда Ўзбекистон Республикасида 2025 йилгача транспортни ривожлантириш концепцияси ва уни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилади.

Манбаа: Адлия вазирлигининг телеграмдаги "Ҳуқуқий ахборот" канали.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг