Валюта курслари 27/03/2025
$1 – 12909.19
UZS – -0.16%
€1 – 13935.47
UZS – -0.2%
₽1 – 153.30
UZS – 0.28%
Қидириш
Иқтисод 25/03/2025 Транспорт вазири ОТБ вакиллари билан учрашди: инфратузилма лойиҳалари муҳокама қилинди

Транспорт вазири ОТБ вакиллари билан учрашди: инфратузилма лойиҳалари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Транспорт вазири Илҳом Махкамов ОТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси операцион раҳбари Мирзо-Искандар Ғуломов бошчилигидаги банк вакиллари билан учрашди.

Учрашувда томонлар қўшма лойиҳаларнинг жорий ҳолати, хусусан, минтақавий аҳамиятга эга автомобиль йўлларини қуриш ва модернизация қилиш, шунингдек, жамоат транспортида гендер тенглигини таъминлаш лойиҳаларини илгари суриш ҳамда Тошкентда э-Мобилитй дастурини ривожлантириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама этишди.

Шунингдек, учрашув давомида 2026 йилгача мўлжалланган истиқболли лойиҳалар портфели кўриб чиқилди. Илҳом Махкамов минтақавий йўлларни зарур жиҳозлар, жумладан, йўл белгилари, ажратувчи тўсиқлар, йўл кўрсаткичлари ва бошқа жиҳозлар билан таъминлаш лойиҳасида ОТБнинг иштирок этишига қизиқиш билдирди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг