Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 18/11/2023 Транспорт ва хизмат кўрсатиш лойиҳалари кўздан кечирилди
Транспорт ва хизмат кўрсатиш лойиҳалари кўздан кечирилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳрида “Янги Ўзбекистон” кўчаси ва 4R12 магистрал йўли кесишувида қуриладиган йўл ўтказгич лойиҳаси билан танишди.

Сўнгги йилларда бу икки йўлда қатнов ортди. Бўстонлиқ ва Паркент туманларига бораётган сайёҳлар сони ҳам аввалги йилларга қараганда бир неча баробар кўпайди, ҳали яна ошади. Шунингдек, бу кесишма келажакда Янги Тошкент шаҳрига олиб борадиган асосий йўл бўлади.

Шуларни инобатга олиб, бу кесишмада транспорт боғламаси қуриш мўлжалланган. Лойиҳага кўра, бу ерда 1 та кўприк, 3 та туннел, 4 тадан айланма ва қўшимча йўллар барпо этилади. Буларнинг эвазига чорраҳа биронта ҳам светофорсиз - “яшил чорраҳа” бўлади. Бу қулайлик натижасида ҳайдовчи ва йўловчиларнинг вақти ҳозиргига нисбатан 20-30 дақиқага тежалади, ҳаракат хавфсизлиги ошади.

Президентимиз “Дўстлик - Қўйлиқ” ерусти метроси тагида қурилаётган савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларини ҳам кўздан кечирди. Лойиҳа доирасида бу ерда 36 та савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаси, спорт ва болалар майдончалари, автотураргоҳлар барпо этилади.

Мутасаддиларга бу ерда хавфсизлик чоралари ва назоратини таъминлаш, Тошкент шаҳрида хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг