Валюта курслари 23/09/2024
$1 – 12729.83
UZS – 0.04%
€1 – 14207.76
UZS – -0.11%
₽1 – 137.46
UZS – 0.26%
Қидириш
Иқтисод 27/04/2022 Транспорт тарифларининг ўсиши истеъмол бозори нархларига қандай таъсир қилади?
Транспорт тарифларининг ўсиши истеъмол бозори нархларига қандай таъсир қилади?

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари томонидан транспорт тарифлари ўсишининг республика истеъмол бозори нархлари (INI) га таъсири ўрганилди.

Глобал пандемия даврида карантин чекловлари жорий этилиши оқибатида транспорт харажатларининг ошиши жаҳон миқёсида нархларнинг кўтарилишига олиб келди. Масалан, БМТнинг Савдо ва тараққиёт конференцияси ҳисоб-китобларига

кўра, 2022-йилда ҳам юк ташиш тарифларининг ошиши жаҳон истеъмол нархларининг қўшимча 1,5 фоиз пункт ошишига олиб келади. 

Маълумки, шаҳар транспорти - транспорт хизматлари тизимининг узвий бир қисми. У шаҳарликлар ҳаётида жуда катта аҳамиятга эга. Шу боис ундан фойдаланишдаги оптимал нарх сиёсатини доимо тадқиқ қилиб борилади.

Мазкур тадқиқотда Ўзбекистонда шаҳар транспорт нархлари ошишининг умумий нархлар даражасига таъсири баҳоланди. 

Маълумки, Ўзбекистонда аҳоли ва бизнес учун транспорт хизматлари нархларининг ўсишини чеклашга қаратилган сиёсат олиб борилмоқда. 2019-йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб, ушбу хизматлар нархининг ошиши нафақат ижтимоий истеъмол бозори нархлари, балки расмий истеъмол бозори нархларидан ҳам паст бўлган. 2021-йилнинг иккинчи ярмида истеъмол бозори нархлари учун бу фарқ 8,4 фоиз пунктга етган.

Шаҳар транспорти тарифларининг узоқ муддат ўзгаришсиз сақланиб туриши давлат бюджети харажатлари янада ортишига, кўрсатилаётган шаҳар транспорт хизматлари сифатига ҳамда ушбу хизматларни кўрсатувчи ташкилотларнинг молиявий ҳолатига салбий таъсир қилади. Шунинг учун, шаҳар транспорт хизматлари учун бозор тамойиллари асосида оптимал нархларни белгилаш муҳим ҳисобланади.

Тадқиқот чоғида эконометрик моделлаштириш йўли билан шаҳар транспорт тарифлари нархи ўсишининг инфляция динамикасига бевосита ва билвосита таъсирлари баҳоланди. Шунга кўра, транспорт хизматлари нархларининг ўсиши товар ва хизматлар саватининг бир қатор бошқа товар позициялари нархининг ошишига таъсир этади. Хусусан, шаҳар транспорти тарифларининг 10 фоизга ўсиши 3 турдаги маҳсулот, яъни ун, гўшт ва шакар нархларининг мос равишда 8,0 фоиз пунктга, 4,5 фоиз пунктга ва 4,1 фоиз пунктга ўсишига олиб келади.

Ўз навбатида, ун ва нон маҳсулотлари нархининг ошиши маълум вақт оралиғи билан тухум (эластиклик коэффициенти 1,35), гўшт нархининг ўсиши эса ун ва нон маҳсулотлари, тухум, сабзавот, шакар (мос равишда 0,66, 2,95, 1,61, 0,81) нархларининг ошишига олиб келади

Шундан келиб чиқиб, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари (пенсионерлар, талабалар) учун шаҳар жамоат транспортларида чегирмаларни жорий этиш билан бир қаторда, жамоат транспорти нархларини оптималлаштиришда асосий эътибор товар гуруҳлари учун нархлар динамикасини жиловлашга қаратилиши керак. Ҳозирги ҳолатда бу сабзавотлар, ун ва нон маҳсулотларидир.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг