Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 16/03/2019 “Трамадол” таблеткаларини олиб ўтмоқчи бўлган шахслар фош этилди
“Трамадол” таблеткаларини олиб ўтмоқчи бўлган шахслар фош этилди

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари навбатдаги божхона қонунбузилиши ҳолатига ўз вақтида чек қўйишди.

Жумладан, “Болдир” темир йўл чегара божхона пости орқали, мамлакатимизга йўловчи поездида кириб келган фуқаро Ҳ.З. белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Натижада, фуқаронинг чўнтакларида божхона ходимларига маълум қилинмаган, Ўзбекистон Республикасида муомаласи чекланган гиёҳвандлик воситалари рўйхатига кирувчи “Трамадол 50 мг” номли 20 дона капсулалар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Манба: Ўзбекистон республикаси давлат божхона қўмитаси расмий веб-сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг