Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 16/03/2019 “Toyota” юкхонасига кумушлар яширилганлиги фош этилди
“Toyota” юкхонасига кумушлар яширилганлиги фош этилди

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан заргарлик буюмларини юртимизга ноқонуний олиб ўтиш ҳолатларидан бирига чек қўйилди.

“Айритом” чегара божхона постига ўзининг “Toyota Karina” русумли енгил автомашинасида кириб келган фуқаро А.В. белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Натижада, автомашина юкхонасининг ички қисмидаги қоплама орасига  754,31 грамм оғирликдаги кумуш металлдан ясалган заргарлик тақинчоқлари яширилганлиги аниқланди. Ушбу ашёвий далил сифатида олинган кумушларнинг умумий қиймати қарийб 27 миллион сўмни ташкил этар экан.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Манба: Ўзбекистон республикаси давлат божхона қўмитаси расмий веб-сайти

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг