Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2024 йилнинг 7 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Франциянинг Total Energies компанияси ижрочи витсе-президенти Мария Браузек билан учрашди.
Музокараларда “Total Energies” компаниясининг Ўзбекистондаги лойиҳалари ҳамда аввал олий даражада эришилган келишувларни ўз вақтида амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар нефть-кимё саноати соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтириш имкониятларини ҳам кўриб чиқдилар.
Учрашув якунлари бўйича томонлар ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштиришга тайёр эканликларини билдириб, муҳокама қилинган лойиҳа ва ташаббусларни амалга оширишни жадаллашга келишдилар.