Валюта курслари 15/11/2024
$1 – 12800.13
UZS – -0.06%
€1 – 13467.02
UZS – -1.07%
₽1 – 129.02
UZS – -0.87%
Қидириш
Ўзбекистон 29/09/2016 “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ метро учун ойлик йўл чипталарини чиқарди
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ метро учун ойлик йўл чипталарини чиқарди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Тошкент шаҳар йўловчи ташиш транспортида шаҳримиз ахолиси ва меҳмонларига қулайлик яратиш мақсадида, 2016-йил 1-октябрь кунидан кундалик транспорт харажатларингизни иқтисод қилиш, сифатли хизмат кўрсатиш, эр усти ва эр ости жамоат транспортларини узвий боғлаш мақсадида, ҳозирда амалда бўлган ойлик йўл чипталари:

- N (нафақадор ва ногиронлар учун – автобус) - 60 000 сўм
- Т (талабалар учун – автобус) - 60 000 сўм
- O‘ (ўқувчилар учун – автобус) - 60 000 сўм
- АV (умумий аҳоли учун – автобус) - 120 000 сўм

серияларига қўшимча равишда автобуслар ва метрода фойдаланиш учун:

- NМ (нафақадор ва ногиронлар учун – автобус ва метро) - 83 000 сўм
- ТМ (талабалар учун – автобус ва метро) - 83 000 сўм
- O‘М (ўқувчилар учун – автобус ва метро) - 83 000 сўм
- АVМ (умумий аҳоли учун – автобус ва метро) - 166 000 сўм

ойлик йўл чипталари жорий этилганини маълум қилади.

Янги турдаги ойлик йўл чипталари 2016-йил 29-сентябрь кунидан сотувга чиқарилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг