Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 05/02/2019 Тошкентнинг янги гербини яратиш бўйича 310 та иш келиб тушди
Тошкент шаҳар герби номига даъвогар 30 га яқин  ишлар намойиш этилмоқда. Таъкидлаш жоизки, пойтахтнинг янги гербини ишлаб чиқиш ғояси шаҳримиз ҳаётини янада замонавий ва қулайроқ қилиб бораётган ижобий ўзгаришлар билан жуда ҳамоҳанг. Танлов бўйича низом в

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкентнинг ижтимоий ҳаётида биринчи маротаба шаҳар герби учун танлов ўтказилмоқда. Танлов эълон қилинганидан сўнг жами 310 та лойиҳа ва таклифлар келиб тушди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши 118 нафар рассом ва дизайнерлар томонидан тақдим этилган ишлар орасидан энг яхши деб топилган ишларни танлаб олган.  

Шаҳар аҳолисининг ҳам фикрини ўрганиш мақсадида кўргазма ташкил этилди. Унда Тошкент шаҳар герби номига даъвогар 30 га яқин  ишлар намойиш этилмоқда. Таъкидлаш жоизки, пойтахтнинг янги гербини ишлаб чиқиш ғояси шаҳримиз ҳаётини янада замонавий ва қулайроқ қилиб бораётган ижобий ўзгаришлар билан жуда ҳамоҳанг. Танлов бўйича низом ва техник топшириқлар Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Жамоатчилик кенгаши сайтларида, шунингдек, ижтимоий тармоқларида жойлаштирилди.

Кўргазмада намойиш этилган ишлар бетакрорлиги ва бир бирини такрорламайдиган тасвирлар билан ажралиб туради. Ҳар бир иш алоҳида маъно ва мазмунга эга. Танлов ғолиби Гералдика йўналиши асосида аниқланади. Бундан ташқари  2 нафар 2-ўрин ва 3 нафар 3-ўрин совриндорларига эсдалик совғалар ва пул мукофотлари тақдим этилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг