Валюта курслари 19/09/2024
$1 – 12739.95
UZS – 0.06%
€1 – 14191.03
UZS – 0.07%
₽1 – 139.14
UZS – -0.17%
Қидириш
Маданият 03/01/2024 Тошкентдаги катта экранда хитойлик севги тарихи намойиш этилади
Тошкентдаги катта экранда хитойлик севги тарихи намойиш этилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 5 январь куни пойтахтимиздаги Aлишер Навоий номидаги кино саройида “Қашқар гули” фильмининг премьераси бўлиб ўтади.

Фильм кундалик тўсиқларни ва фарқларни енгиб ўтадиган севги ҳақида ҳикоя қилади. Хитойнинг жануби-шарқидаги энг ривожланган шаҳарларидан бири Шенженда пайдо бўлган ёрқин туйғу Хитой Халқ Республикасининг Шинжон-Уйғур автоном районидаги Қашғар шаҳрида, мамлакатнинг шимоли-ғарбдаги Ипак йўлининг дурдонасида янги куч билан алангаланади. Икки шаҳар бир-биридан 5000 километрдан ортиқ масофада жойлашган. Бироқ, ҳеч қандай масофа севган юракларнинг яқинлашишига тўсқинлик қила олмайди. 

Шенженда қашғарлик Юань Сью исмли қиз ўқитувчи Лиян Пен билан учрашади. Улар ўртасида ишқ-муҳаббат пайдо бўлади. Бироқ, ўша пайтда ёшлар ўзларидаги ҳис-туйғуларини англай олмадилар. Фильм қаҳрамони ўз шаҳрига қайтиб кетади.  

Лиян Пенга меҳрибон ва гўзал Юань Сьюни қанчалик севишини тушуниш учун олти йил керак бўлди. Кўнглининг туб-тубидан келаётган туйғу таъсирида у, оиласининг эътирозларига қарамай, севгилисини қайтариш учун, Қашғарга учишга қарор қилади.  

Лиян Пеннинг ишқий саёҳати муваффақиятли якунланадими, деган хавотирда томошабинлар у билан қадимий ва ҳамиша навқирон Қашғар бўйлаб саёҳат қилишади. Унинг ранги, жозибаси ва замонавий ривожланиши ҳақиқий севги ҳикоясининг бурилишлари учун мукаммал фон бўлади. 

Фильмда Шинжон архитектураси, тарихий обидалари, ландшафтлари ва ошхонаси, минтақа маданияти ва халқи ҳаёти ёрқин акс эттирилиб, замонавий Хитойдаги халқлар дўстлиги кўрсатилган. “Қашқар гули” картинаси ўзбек тилига дубляж қилинди. 

Фильмнинг Тошкентдаги намойиши Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Ўзбекистон Кинематография агентлиги, Хитой кино каналлари дастурлари маркази томонидан ХХРнинг Шинжон-Уйғур автоном райони Халқ ҳукумати матбуот хизмати ва Хитой янгиликлар хизматининг Шинжон бўлими фаол кўмагида ташкил этилди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг