Валюта курслари 26/12/2024
$1 – 12928.27
UZS – 0.14%
€1 – 13462.21
UZS – 0.35%
₽1 – 129.66
UZS – 0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 04/12/2024 Тошкентдаги икки мактабда вирусли гепатит аниқланган

Тошкентдаги икки мактабда вирусли гепатит аниқланган

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент шаҳридаги икки умумтаълим мактабида вирусли гепатит ҳолатлари қайд этилди, дея хабар берди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бош бошқармаси.

Маълумотга кўра, Мирзо Улуғбек туманидаги 214 ва 65-сонли мактабларда туман санитария-эпидемиология қўмитаси мутахассислари эпидемиологик текширув ва санитария назорати ўтказган.

Текширув доирасида қуйидаги жиҳатлар кўриб чиқилди: ўқувчилар ва ходимларнинг тиббий кўрикдан ўз вақтида ўтганликлари ҳақида маълумотнома мавжудлиги, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиниши, синф хоналарини тозалаш ишлари, жиҳозларнинг созлиги ва иситиш тизимининг ишлаши, ҳожатхоналар ҳолати, қўл ювиш учун раковиналар мавжудлиги ва канализация тизимининг ишлаши.

Текширув натижалари икки мактабнинг санитария ҳолати белгиланган талабларга жавоб бермаслигини кўрсатди. Шу муносабат билан таълим муассасалари раҳбариятига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг