Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 28/03/2019 Тошкентдаги «Central Park»да 7 тонналик хайрия сумалаги тайёрланмоқда
Тошкентдаги «Central Park»да 7 тонналик хайрия сумалаги тайёрланмоқда

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Рекорд хажмдаги таом 30 март куни шаҳримиздаги “Меҳрибонлик”, “Мурувват” ва “Саҳоват” уйларига, аҳолимиз ҳамда пойтахтимиз меҳмонларига тарқатилади.

80 нафар ошпаз жалб этилган “Мега сумалак” лойиҳаси учун 1,25 тонна буғдой, 4 тонна ун ишлатилди.

Тадбирнинг асосий мақсади ўзбекона қадриятларни тарғиб қилиш, шаҳримизга келган сайёҳларга сумалакнинг тайёрланиш жараёнини намойиш этиш ва кенг жамоатчиликни ушбу хайрли ишга жалб қилишдир.

“Мега сумалак” лойиҳаси Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Туризмни ривожлантириш департаменти ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилмоқда.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг