Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 30/08/2016 Тошкентда янги қурилган йўллар очилди
Тошкентда янги қурилган йўллар очилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкент шаҳрида 29-август, душанба куни тонгда бир қатор янги автомобиль йўллари транспорт воситалари ҳаракати учун очилди.

Нурафшон кўчасининг «Тинчлик» метро бекатидан Чилонзор Оқтепа майдонига қадар чўзилган 4 километрлик янги бўлаги бўйлаб автомобиллар қатнай бошлади.

Муқимий кўчаси ва Шота Руставели кўчаси устидан қурилиб, собиқ Тўқимачилик заводи ҳудуди бўйлаб Нукус кўчасига олиб чиқувчи янги йўл ўтказгич ҳам тўлиқ очилган.

Номлари зикр этилган кўчалар бўйлаб ҳаракатнинг йўлга қўйилиши муносабати билан, Тошкентда учинчи ҳалқа йўли пайдо бўлди. Абдулла Қодирий ва Шароф Рашидов кўчалари билан бирга, унинг умумий узунлиги 22 километрни ташкил этади.

Тараққиёт кўчаси орқали энди Оҳангарон йўлига бевосита ўтиш мумкин. Янги уч километрли йўл Тошкент механика заводи олдидан ўтади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг