Валюта курслари 26/11/2024
$1 – 12814.78
UZS – -0.11%
€1 – 13442.70
UZS – 0.73%
₽1 – 123.50
UZS – -1.13%
Қидириш
Технологиялар 30/04/2018 Тошкентда USENET 2018 халқаро digital конференцияси бўлиб ўтди
Тошкентда USENET 2018 халқаро digital конференцияси бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Пойтахтимизда ҳар йили бўлиб ўтадиган USENET 2018 халқаро digital конференцияси ўз ишига якун ясади.

27 апрель куни Тошкент шаҳрида USENET 2018 халқаро digital конференцияси бўлиб ўтди. 2011 йилдан буён ўтказилиб келинаётган мазкур тадбирда илк марта иштирокчилар сони ҳар доимгидан-да кўпчиликни ташкил этди ва тадбирни ўтказишда 30 дан зиёд халқаро компаниялар иштирок этди.

Эрта тонгдан кечга қадар International Hotel Tashkent меҳмонхонасида Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистондан спикерларнинг чиқишлари бўлиб ўтди. Конференциянинг доимий меҳмонларидан ташқари, Ўзбекистонда илк марта чиқиш қилаётган янги спикерлар, жумладан Mash Никита Могутин (Россия), MyTarget платформасини намойиш этувчи Ольга Шокало (Россия), Samsung компанияси вакили Данил Иванов (Қозоғистон), Яндекс компанияси вакили Матвей Габов (Россия)лар бор эди.

Анъанага кўра, конференция ташкилотчиси Ledokol Group (http://ledokolgroup.com) мпанияси раҳбари Дилшод Музаффаров конференцияни очиб берди ва Ўзбекистондаги интернет реклама бозори ҳамда 2018 йилнинг трендлари ҳақидаги таҳлиллар билан ўртоқлашди. Сўнгра, Амир Темур залида Select Communication Group раҳбари Виктор Елисеев (Қозоғистон) чиқиш қилди. Шундан сўнг тингловчиларга янада қизиқарли бўлган мавзуларни танлаш имконини яратиш учун спикерларнинг чиқишлари икки секцияга бўлинди.

USENET конференциясининг бутун тарихида илк маротаба алоҳида секцияда тўртта спикерлар жамоаси блокчейн ҳақида сўз юритишди. Бундан ташқари, конференция доирасида Умид Гафуров (Troll.uz), Никита Могутин (MASH), Тимур Абдулин (Repost.uz), Тохтамуродов Сунатилла (Kanallani Dodasi), Тимур Бакиев (Kun.uz)лар иштирокида «Телеграм-каналлар даврида онлайн-ОАВни қандай ривожлантириш мумкин?» мавзусида алоҳида муҳокамалар олиб борилди.

Алоҳида маърузалар билан Умид Гафуров блогинг ҳақида, Kanallani Dodasi асосчиси Тохтамуродов Сунатилла икки йил ичида қандай қилиб Ўзбекистоннинг энг кўп кишили Телеграм каналларини ривожлантиргани ҳақида чиқишлар қилишди. 200 минг иштирокчилари бўлган «Потребитель.уз» жамоатчилик гуруҳи асосчиси Лилия Николенко жамоатчиликни яратиш ва бошқариш сирлари билан ўртоқлашди.

Тадбир ташкилотчиси Ledokol Group (http://ledokolgroup.com). медиа агентлиги ҳисобланади. Конференция Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида ўтказилди.

Конференция бош ҳомийси – Beeline Uzbekistan. Ҳомийлар: Samsung компанияси, Click мобил банкинг тизими, «Одноклассники» ижтимоий тармоғи.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг