Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 14/06/2018 Тошкентда “Топ-500” форуми ўтказилиши маълум қилинди
Тошкентда “Топ-500” форуми ўтказилиши маълум қилинди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жорий йилнинг 12 июнь куни пойтахтимизда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва ҳокимият ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши томонидан давлат ҳокимияти ва хусусий секторни ўзаро яқинлаштириш ва улар ўртасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган “Топ-500” форуми ўтказилишини маълум қилинди. 2018 йилнинг 18 июнь куни 19:00 да Тошкент Ботаника боғида ўтказиладиган мазкур анжуманда Ўзбекистонда фаолият юритаётган элчилар, элчихоналарнинг савдо масалалари бўйича маслаҳатчилари ва бизнес соҳаси вакиллари иштирок этади.

Пойтахтимизда Тошкент шаҳри ҳокимлиги, инвесторлар ва тадбиркорлар ўртасидаги ўзаро ишончли ҳамда очиқ муносабат ўрнатилиши шаҳримиз тараққиётни янги босиқчга олиб чиқади. “Топ-500” форуми эса бу борадаги илк қадам қўйилганлигининг амалий исботи сифатида ташкил этилмоқда. Тадбирдан Тошкент шаҳар ҳокими, ҳокимият ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси ҳамда бизнес соҳаси вакилларининг очиқ, ошкора ҳамда ўзаро ишончли муносабатларнинг ўрнатилиши ва ривожлантирилишига бағишланган маърузалари ўрин олган. Ушбу нуфузли анжуман самараси ўлароқ пойтахтимизда тадбиркорларнинг “Топ-500” ҳамжамияти ташкил этилади. Бу билан эса яқин келажакда Тошкент шаҳри Марказий Осиё шаҳарлари орасида ҳар томонлама етакчи ўринга чиқиши таъминланади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги инвесторлар ва тадбиркорлар ўртасида ўзаро ишончли, манфаатли ва амалий мулоқот ўрнатилиши ва ривожлантирилишининг тарафдоридир. Тадбирнинг мақсади эса ана шу муҳим алоқани йўлга қўйиш ва тараққий эттиришга қаратилган. Сир эмаски, айрим ҳолларда бу борадаги ҳамкорликни йўлга қўйишда айрим муаммо ва камчиликлар кузатилади. Шу нуқтаи назарда Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутасадди ташкилотлар, хусусан, шаҳар ва туман ҳокимликлари, прократура ва солиқ органлари, давлат санитария-эпидемиология маркази ҳамда бошқа масъул ташкилотлар билан бизнес субъектлари ўртасида доимий ҳуқуқий ахборот ва маслаҳат майдонини ташкил этишни кўзда тутган. Пойтахт тадбиркорлари иштирокида “Топ-500” ҳамжамиятининг ташкил этилиши эса шаҳримизнинг фаол инвестицион муҳитни кўрсатиб беришга хизмат қилади. Анжуманда Тошкент шаҳар ҳокими бу йўналишдаги истиқболли муносабатларни ривожлантиришнинг муҳим йўналишларини белгилаб олишга муҳим асос бўлиб хизмат қилувчи пойтахтимизнинг SWOT (кучли тарафлар, камчиликлар, имкониятлар ва хавфлар) бўйича таҳлилини ҳам маълум қилади. Хусусан, форум давомида ҳокимлик ва бизнес вакилларининг соғлиқни сақлаш, халқ таълими, ГЧП, технопаркларни ривожлантириш, қурилиш, тижорат, уй-жой хўжалиги, товар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш, променадлар яратиш, чакана ва савдо, HoReCa(мехмонхона, ресторан, кафелар) каби қатор йўналишларда яқин ҳамкорлик қилишга оид инвестицион салоҳияти кўрсатиб, таҳлил қилиб берилади. Бу эса пойтахтимизнинг мегаполисга айланиши шу билан бирга аҳоли, туристлар ва шаҳримиз меҳмонлари учун энг мақбул шаҳар даражасига кўтарилишига муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Тошкент шаҳар ҳокимлиги соҳадаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, тадбиркорлар ва инвесторлар учун самарали ва ўзаро манфаатли муҳитни яратиш ҳамда бу орқали мазкур йўналишда юқори натижаларга эришиш, корпоратив менежментни ривожлантириш, шаҳар аҳолисининг мутасадди ташкилотлардан рози бўлиши учун муҳим бўлган барча чораларни кўради. Тадбирнинг яна бир амалий жиҳати, унда ҳокимликнинг бу борадаги аниқ мақсад ва режалар ҳам маълум қилиниши кўзда тутилганлигидир.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ўз йўналишидаги мутлақо янги тузилмадир. Шу жиҳатдан форумда унинг раиси Ҳикмат Абдураҳмонов мазкур тузилма фаолияти, аниқроғи ташкил этилишининг мақсади, тузилиши, таркиби ҳақида атрофлича маълумот бериб ўтади.

Инвесторлар, юртимиз ва хорижда самарали фаолият юритаётган компанияларнинг эгалари, топ-менежерлари, опион етакчилари, бизнес ва инвестиция йўналишидаги экспертлар тадбирнинг асосий иштирокчилари бўлиши кўзда тутилган. Тадбирга, шунингдек, халқаро компаниялар, давлат тузилмалари, дипломатик корпус вакиллари, ОАВ ходимлари,журналистлар, блогерларлар ҳам таклиф этилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг