Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Жорий йилнинг 14-18 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида Республика тармоқлараро саноат кўргазмаси (ярмаркаси) бўлиб ўтади. Мазкур кўргазма маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳамда йирик саноат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш истагида бўлганлар учун яхши имкониятдир.
Мазкур ярмаркада жами 1481 нафар маҳаллий ишлаб чиқарувчи ташкилотлар 2260 турдаги маҳсулотларнинг кўргазмали намойиши билан иштирок этмоқдалар.
Кўргазмага ташриф буюрувчилар мамлакатимизнинг барча тармоқ ва ҳудудий корхоналари маҳсулотлари билан танишишлари мумкин. Бундан ташқари, кўргазма билан бир вақтда тармоқ бирлашмалари раҳбарлари ўз соҳаларидаги энг жозибадор инвестиция таклифлари тақдимотини ўтказадилар ҳамда ҳар бир тармоқнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида сўзлаб берадилар.