Валюта курслари 23/12/2024
$1 – 12893.07
UZS – 0.14%
€1 – 13386.87
UZS – -0.15%
₽1 – 125.96
UZS – 0.97%
Қидириш
Ўзбекистон 27/05/2016 Тошкентда қаймоқ ичида ичак таёқчаси борлиги аниқланди
Тошкентда қаймоқ ичида ичак таёқчаси борлиги аниқланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкентда юртимизда тайёрланган қаймоқ ичида ичак таёқчаси борлиги аниқланди, дея хабар беради Давлат рақобат қўмитаси матбуот хизмати.

Қўмита маълумотига кўра, Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида яшовчи фуқаро Себзор кўчасида жойлашган “SUNDAY” супермаркетидан қаймоқ харид қилган ва ушбу қаймоқ сифатига шубҳа туғилганлиги муносабати билан Олмазор туман Давлат санитария эпидемиология назорати марказида бактериологик таҳлилдан ўтказиш учун юборган.

Таҳлил натижасида олинган намуналар таркибида ичак таёқчаси гуруҳига мансуб бўлган бактерия борлиги аниқланган. Ушбу масала зудлик билан Давдат рақобат қўмитаси, “Дарвоза савдо” МЧЖ ва “Хосиятли кут-барака” МЧЖ ходимлари билан ҳамкорликда ўрганиб чиқилди.

Натижада, “Дарвоза савдо” МЧЖга тегишли барча “Маcро” ва “Сундай” супермаркетлари пештахталаридан “Хосиятли кут-барака” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган барча сут маҳсулотлари масала ҳал бўлгунга қадар сотувдан вақтинча олиб қўйилди.

Шу билан бирга, ишлаб чиқарувчи корхонада Давлат санитария эпидемиология назорати маркази томонидан қисқа муддатли текширув ўтказилиб, аниқланган камчиликлар сабабли корхонанинг ишлаб чиқариши вақтинча тўхтатилди ва корхона раҳбарига нисбатан маъмурий жарима қўлланилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг