Валюта курслари 18/11/2024
$1 – 12812.30
UZS – 0.1%
€1 – 13532.35
UZS – 0.49%
₽1 – 128.37
UZS – -0.5%
Қидириш
Ўзбекистон 14/11/2016 Тошкентда прокурорларни тайёрлаш бўйича семинар ўтказилди
Тошкентда прокурорларни тайёрлаш бўйича семинар ўтказилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида Хитой Халқ Республикаси Прокурорлар давлат институти проректори Лиу Ян бошчилигидаги Олий халқ прокуратураси делегацияси иштирокида “Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикаси прокуратура органларида кадрларни тайёрлаш, танлаш ва тайинлаш масалалари” мавзусида икки томонлама семинар бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзР Бош прокуратураси Матбуот хизмати хабар беради.

Мазкур тадбир 2014-йил Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Бош прокурорларининг 12-йиғилишида ХХР Бош прокурори Цао Цзяньмин билан икки томонлама учрашувда имзоланган 2015-2016-йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Хитой Халқ Республикаси Олий халқ прокуратураси ҳамкорлик Дастурини амалга ошириш доирасида ташкил этилди.

Семинарда Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикаси прокуратура органларида кадрларни танлаш, тайинлаш, тайёрлаш ва малакасини ошириш масалалари муҳокама этилди.

Хитой Халқ Республикаси Олий халқ прокуратураси Прокурорлар давлат институти фаолияти, унда ҳамда Ўзбекистон Бош прокуратураси Олий ўқув курсларида қўлланиладиган замонавий педагогик технологиялар ва ўқитиш усуллари тақдимоти ўтказилди.

Семинар доирасида хитойлик ҳамкасблар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Олий ўқув курслари тингловчиларини Хитойда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари билан таништирдилар.

Тадбир иштирокчилари профессионал алоқаларни чуқурлаштириш ҳамда биргаликда тадбирларни ўтказиш йўли билан идоралараро ҳамкорликнинг жадал ривожланаётганини таъкидладилар.

Тарафлар ҳамкорлик ҳолатидан мамнун эканлиги ҳамда унинг шартномавий базасини Хитой Халқ Республикаси Олий халқ прокуратураси Прокурорлар давлат институти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Олий ўқув курслари ўртасида ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик тўғрисида Меморандум ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамда Хитой Халқ Республикаси Олий халқ прокуратураси ўртасида икки йиллик ҳамкорлик Дастурини тузиш орқали ривожлантириш ниятида эканлигини билдирдилар.

Хитой Халқ Республикаси Олий халқ прокуратураси вакилларининг Ўзбекистонга ташрифи ва икки давлат прокуратура органлари кадрларини тайёрлаш бўйича тажриба алмашиш юзасидан ўтказилган семинар икки томонлама идоралараро ҳамкорликни янги босқичга кўтарилишига хизмат қилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг