Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Маданият 19/10/2016 Тошкентда “Ўзбекистоннинг архитектура эпиграфикаси” лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди
Тошкентда “Ўзбекистоннинг архитектура эпиграфикаси” лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикасининг пойтахти Тошкент шаҳрида “Ўзбекистоннинг архитектура эпиграфикаси” лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди. Лойиҳанинг биринчи босқичи доирасида Ўзбекистоннинг архитектура эпиграфикаси бўйича 12 та том китоб-альбомлар тақдим этилди.

Тақдимот маросимида Ўзбекистоннинг илмий доиралари, давлат ва жамоат ташкилотлари, шунингдек, қатор халқаро ташкилотлар, дипломатик миссия ва ОАВ вакиллари қатнашишди.

Лойиҳа Ўзбекистон Ҳукуматининг қўллаб-қувватлашида амалга оширилди. Лойиҳа доирасида Ўзбекистон ҳудудида жойлашган барча архитектура ёдгорликлари ўрганилиб, ягона эпиграфикага киритилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг