Валюта курслари 24/09/2024
$1 – 12747.29
UZS – 0.14%
€1 – 14158.42
UZS – -0.35%
₽1 – 137.27
UZS – -0.14%
Қидириш
Иқтисод 01/04/2019 Тошкентда оилавий тадбиркорлик бўйича 657 та лойиҳа амалга оширилди
Toshkentda oilaviy tadbirkorlik bo'yicha 657 ta loyiha amalga oshirildi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги ““Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги ҳамда 2019 йил 7 мартдаги “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари  бевосита мамлакатимизда ишбилармонлик ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилгандир. Ушбу ҳужжатлар юртимизда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун қулай шароитларни яратиш, янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли даромадлари ортиб боришида муҳим аҳамиятга эга.

Тошкент аҳли азалдан тадбиркор бўлган. Оилавий тадбиркорлик ҳам узоқ тарихга эга. Хусусан, ўрта асрларда пойтахтимизда мисгарлар, заргарлар, кошинлар, бўзчилар сингари қатор маҳаллалар бўлган ва уларнинг аҳолиси оилавий тадбиркорлик билан шуғулланган.

Бугун ҳам ўз оилавий бизнесини йўлга қўйган ва бу борада ҳаракатда бўлган тошкентликлар кўп. Президентимизнинг бу борадаги қарорлари эса уларга ўз фаолиятини ташкил этиш ҳамда ривожлантириш учун айни муддао бўлди.

“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида Тошкент шаҳрида 2018 йилнинг сентябридан 2019 йилнинг апрелигача 657 та лойиҳа амалга оширилди.

Бу мақсадлар учун тижорат банклари томонидан тадбиркорларга 44 200,6 млн.сўм миқдорида кредит ажратилди. Ушбу имтиёзли кредитлар ҳунармандчиликни ривожлантириш, кичик иссиқхоналарни ташкил этиш, тикувчилик цехларини ишга тушириш, қандолат ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш сингари қатор тармоқларга йўналтирилди.

Оилавий корхоналар ишга туширилиши натижасида бугунгача 600 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг