Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 30/03/2019 Тошкентда нон ва қандолатчилик бизнес-форуми ўтказилади
Тошкентда нон ва қандолатчилик бизнес-форуми ўтказилади

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Жорий йилнинг 1-2 апрел кунлари пойтахтимиздаги “Tashkent Palace” меҳмонхонасида “Ўзбекистонда нон ва қандолат маҳсулотлари бозорини ривожлантириш” мавзусида биринчи халқаро бизнес-форуми иш бошлайди.

Тадбир доирасида нон ва қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган янги техника-технологиялар тақдимоти, соҳадаги инновацион янгиликларга бағишлаган анжуманлар ва хорижий ҳамкорлар  билан тажриба алмашишга қаратилган учрашувлар бўлиб ўтади.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил  этилмоқда.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг