Валюта курслари 02/06/2025
$1 – 12790.43
UZS – 0.17%
€1 – 14486.44
UZS – 0.6%
₽1 – 162.60
UZS – -0.02%
Қидириш
Ўзбекистон 21/05/2025 Тошкентда ногиронлиги бўлган аёл ва қизларга кўмак кўрсатиш бўйича ННТлар учун тренинг бўлиб ўтмоқда

Тошкентда ногиронлиги бўлган аёл ва қизларга кўмак кўрсатиш бўйича ННТлар учун тренинг бўлиб ўтмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 21 май куни Тошкент шаҳрида Ногиронлиги бўлган шахсларни бирлаштирувчи ва уларнинг манфаатларини илгари сурувчи ННТлар вакиллари учун уч кунлик тренинг ўз ишини бошлади. Ушбу тадбирнинг асосий мақсади — тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган ногиронлиги бўлган аёл ва қизларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида ННТлар салоҳиятини оширишдир.

Тренинг БМТнинг аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) ташаббуси ва UNPRPD (Ногиронлар ҳуқуқлари бўйича БМТ ҳамкорлик дастури) молиявий кўмагидаги “Ўзбекистонда ижтимоий хизмат кўрсатишни ислоҳ қилиш: ногиронлиги бўлган болалар, ёшлар, аёллар ва эркаклар учун инсон ҳуқуқларига асосланган ёндашувни амалга ошириш” кўшма дастури доирасида ташкил этилмоқда. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий Агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ногиронлар ассоциацияси билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.

Тренингнинг асосий мақсади — ногиронлиги бўлган хотин-қизлар тазйиқ ва зўравонликдан ҳимояланган ҳолда ижтимоий хизматлардан самарали фойдаланиши учун ННТлар салоҳиятини оширишдир. Тренинг давомида иштирокчилар гендер зўравонлик бўйича билим ва амалий кўникмаларини оширишлари, Ўзбекистонда тазйиқ ва зўравонликка жавобан ишлайдиган мажмуавий хизматлар тизими билан танишишлари, зўравонликдан жабрланганга ёрдам кўрсатиш ва уларни хизматларга йўналтириш бўйича билимга эга бўлишлари назарда тутилган. Шунингдек, ногиронлиги бўлган хотин-қизларни ҳимоя қилиш ва жамиятда зўравонликка нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида ННТлар ўртасида ҳамкорлик ва тажриба алмашишни кучайтириш кўзда тутилган.

ЮНФПАнинг Ўзбекистондаги доимий вакили доктор Нигина Абасзода ўз очилиш сўзида таъкидлади:
“Ногиронлиги бўлган аёл ва қизлар кўп ҳолларда икки карра кам таъминланган ва кўмаксиз бўлиб қоладилар. Уларга ёрдам кўрсатишда фақат хизмат эмас, балки ишонч ва ҳимоя муҳитини ҳам таъминлашимиз керак. Бу жараёнда маҳаллий ННТлар муҳим шериклар ҳисобланади.”

Тренинг давомида турли ҳудудлардан 30 дан ортиқ ННТ вакиллари зўравонлик ҳолатларини аниқлаш, ногиронлик шаклларига мос равишда мулоқот қилиш, индивидуал реабилитация режаларини тузиш ва бошқа кўплаб амалий кўникмаларни ўрганадилар.

Тренинг якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилади ва ННТларнинг давлат муассасалари билан келгусидаги самарали ҳамкорлиги учун тавсиялар ишлаб чиқилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР