Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Иқтисод 27/11/2024 Тошкентда минтақавий энергетика ислоҳотларига бағишланган саммит бўлиб ўтмоқда

Тошкентда минтақавий энергетика ислоҳотларига бағишланган саммит бўлиб ўтмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 27-28 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги ҳамда Осиё тараққиёт банки ҳамкорлигида «Минтақавий энергетика ислоҳотлари: тартибга солиш амалиётини кучайтириш» мавзусидаги тадбир ўтказилмоқда.

Тадбирда 40 га яқин хорижий меҳмонлар, экспертлар ва халқаро молиявий ташкилотлар вакиллари, жумладан, Грузия, Қозоғистон, Туркия, Озарбайжон ва Қирғизистондан мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳамда Минтақавий энергетикани тартибга солувчи ташкилотлар уюшмаси вакили иштирок этмоқда.

Икки кун давом этадиган тадбирда тартибга солиш органларини ислоҳ қилиш, энергетика бозори динамикаси, барқарор энергетикага ўтиш, рақамлаштириш ва инновациялар каби мавзуларда маърузалар ва муҳокамалар ўтказилади.

Тадбирнинг асосий мақсади – манфаатдор томонлар ва экспертларни бирлаштириш, ишончли ва шаффоф меъёрий-ҳуқуқий базани яратиш, энергетика соҳасидаги тартибга солувчи органлар ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш ва барқарор ривожланишга ёрдам беришдан иборат.
 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг