Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 26/02/2018 Тошкентда Мактабгача таълим тизими учун озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ўтказилади
Тошкентда Мактабгача таълим тизими учун озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ўтказилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Мактабгача таълим вазирлиги 2018 йилнинг 13-14 март кунларида “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар залида Мактабгача таълим тизимида тарбияланувчиларни овқатлантиришни ташкил этишда шаффоф марказлаштирилган таъминот тизимини яратиш, етказиб берувчиларнинг сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини ўз вақтида ва нарх сиёсатига риоя қилган ҳолда харид тизимини ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, “Ўзбек озиқ-овқат” холдинг компанияси, “Ўзбекозиқовқатзаҳира” уюшмаси, “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик жамияти, “Ўзвинсаноат-холдинг акциядорлик жамияти таркибидаги корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари, Ўзбекистон фермерлар кенгаши таркибидаги кўп тармоқли фермер ҳўжаликлари маҳсулотлари билан ярмаркага таклиф этади.

Шунингдек, Республикамиздаги маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан мактабгача таълим муассасалари учун ишлаб чиқариладиган, болаларнинг интеллектуал қобилиятини ва моторикасини ривожлантирувчи дидактик ўйинлар ва ўйинчоқлар, мебель, жиҳозлар ва бошқа техник воситаларнинг сифати, шакли, дизайни, қулайлиги, замонавийлиги ва ҳавфсизлигини ўрганиш бўйича кўргазмали ярмарка ўтказилиши тўғрисида эълон қилади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар беради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг