Валюта курслари 23/12/2024
$1 – 12893.07
UZS – 0.14%
€1 – 13386.87
UZS – -0.15%
₽1 – 125.96
UZS – 0.97%
Қидириш
Спорт 23/12/2024 Тошкентда KHL World Games ўйини бўлиб ўтди

Тошкентда KHL World Games ўйини бўлиб ўтди

(Сурат uzdaily.uz)

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 22 декабрь куни Тошкентдаги Humo Arena муз саройида Минскнинг «Динамо» ва Москванинг «Спартак» жамоалари ўртасида Континентал хоккей лигаси (КХЛ) доимий чемпионати доирасида ўйин бўлиб ўтди. «Спартак»нинг 78 йиллигига бағишланган ўйин KHL World Games тарихидаги энг кўп томошабин тўпланган ўйин бўлди — 9405 киши. Ўзбекистон КХЛ ўйинини қабул қилган 16-давлатга айланди.

Тадбир доирасида Ўзбекистонлик ёш хоккейчилар жаҳон хоккейининг афсоналари Илья Ковальчук, Сергей Фёдоров ва Валерий Каменскийдан маҳорат дарси олдилар. Томошабинлар учун афсонавий хоккейчилар ва стендап-комик Евгений Чебатков билан автограф-сессиялар, шунингдек, танлов ва совғалар ўйини ташкил этилди.

Ўйин «Спартак»нинг овертаймдаги 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. КХЛ президенти Алексей Морозов ўйиннинг ташкилотчилигини ва рекорд даражадаги ташрифни юқори баҳолади. КХЛ янги мавсумда ҳам бундай ўйинларни давом эттиришни режалаштирмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг