Ушбу тадбирни ташкил этишда шу билан бирга Корея Савдо ва Инвестицияларни қўллаб-қувватлаш агентлиги (KOTRA), “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази, Тошкент ахборот технологиялари университети ва Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ҳам ўз ҳиссаларини қўшдилар.
Форум 2016-йил учун иқтисодий дастурининг устувор вазифаларини бажариш доирасида ва электрон ҳукумат тизимида эркин ва очиқ дастурий таъминот (ЭОДТ) маҳсулотларидан фойдаланиш бўйича Корея Республикаси тажрибасини ўрганиш, ҳамда маҳаллий дастурий таъминот бозорини ривожлантиришга кўмак бериш мақсадида ўтказилди.
Тадбир ишида NIPA, Корея ахборот жамият миллий агентлиги, Корея академик доиралар вакиллари ва тадбиркорлар иштирок этдилар. Шу билан бирга, NIPA Президенти Юн Джонг Лок ҳам форумда қатнашди.
Ўзбекистон томонидан форум ишида вазирлик ва идоралар, академик ва бизнес доиралар, дастурий таъминот ишлаб чиқарувчилар иштирок этдилар.
Тадбир давомида форум иштирокчилари ЭОДТни қўллаш ва дунёдаги жорий вазиятни муҳокама қилдилар. Шунингдек, иштирокчилар ЭОДТ маҳсулотларини электрон ҳукумат ва таълим тизимида жорий этиш борасидаги Корея тажрибасини ўргандилар.
Ўзбекистон вакиллари мамлакатдаги ЭОДТнинг жорий ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари тўғрисида маълумот бердилар.
Форум қатнашчилари онгли шаҳарларда ЭОДТ жорий этиш стратегияси, Корея компанияларининг ЭОДТдан фойдаланиш тажрибасини ҳам муҳокама этдилар. Корея вакиллари Ўзбекистон давлат органларининг ўзаро алоқларини ташкил этишда ЭОДТ ечимлари тўғрисида ўз таклифларини бердилар.
ЭОДТ – дастурий таъминот тури бўлиб, ундан фойдаланиш учун уни эркин кўчириб олиш ва унинг кодига ўзгартиришлар киритилиши мумкин.