Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 25 декабрь куни Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси олдида жойлашган бош янги йил арчаси тантанали равишда очилди.
Арчанинг баландлиги 33 метрни, юлдуз билан бирга эса 35 метрни ташкил қилади. Арча 33 мингта ўйинчоқ ва умумий узунлиги 14 минг метр бўлган 3500 та гирлянда билан bezatilgan.
Бош арчадан ташқари майдонда тўртта кичик арча, 300 дан ортиқ безак элементлари ва байрам тадбирлари учун катта саҳна ўрнатилган.
Арча 10 январгача ташриф буюрувчилар учун очиқ бўлади.