Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 2020 йилда Тошкентда биринчи замонавий маданиятлар марказининг очилиши кутилаётган бўлиб, унинг таъсисчиси Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси бўлади.
Янги муассасанинг иш фаолияти 2019 йилнинг баҳорида бошланади: шу йилнинг 12 апрел кунида булажак Марказнинг биносида ўзбек режиссёри ва видео тасвирчиси Саодат Исмоилованинг "Қўрғончироқ" деьб номланган шахсий кўргазмаси очилади, 16 ва 17 апрел кунларида эса, Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри саҳнасида Саодат Исмоилованинг Қорақалпоқ халқ эпосининг аёл қаҳрамонларига бағишланган "қирқ қиз" номли спектакли намойиш этилади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси.