Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2024 йил 28 ноябрь куни тахминан соат 16:10 да Мирзо-Улуғбек туманидаги Мустақиллик Шоҳ ва Мовароуннаҳр кўчалари чорраҳасида бешта автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ дастлабки маълумотларига кўра, бир йўналишда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар хавфсиз масофани сақламагани оқибатида тўқнашув юз берган.
Ҳодисада иштирок этганлар:
«HONGI EQM 5» автомобили ҳайдовчиси (1958 йилда туғилган, Т.Р.);
«COBALT» автомобили ҳайдовчиси (1994 йилда туғилган, С.А.);
«TRAСKER2» автомобили ҳайдовчиси (1988 йилда туғилган, Х.У.);
«NEXIA 3» автомобили ҳайдовчиси (1998 йилда туғилган, С.А.);
«ONIX» автомобили ҳайдовчиси (1982 йилда туғилган, Т.М.).
Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар йўқ.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари ҳодиса юзасидан тергов олиб бормоқда.