Валюта курслари 29/11/2024
$1 – 12865.05
UZS – 0.13%
€1 – 13550.76
UZS – 0.28%
₽1 – 116.73
UZS – -2.78%
Қидириш
Ўзбекистон 28/11/2024 Тошкентда бешта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкентда бешта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2024 йил 28 ноябрь куни тахминан соат 16:10 да Мирзо-Улуғбек туманидаги Мустақиллик Шоҳ ва Мовароуннаҳр кўчалари чорраҳасида бешта автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ дастлабки маълумотларига кўра, бир йўналишда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар хавфсиз масофани сақламагани оқибатида тўқнашув юз берган.

Ҳодисада иштирок этганлар:

«HONGI EQM 5» автомобили ҳайдовчиси (1958 йилда туғилган, Т.Р.);

«COBALT» автомобили ҳайдовчиси (1994 йилда туғилган, С.А.);

«TRAСKER2» автомобили ҳайдовчиси (1988 йилда туғилган, Х.У.);

«NEXIA 3» автомобили ҳайдовчиси (1998 йилда туғилган, С.А.);

«ONIX» автомобили ҳайдовчиси (1982 йилда туғилган, Т.М.).

Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар йўқ.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари ҳодиса юзасидан тергов олиб бормоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг