Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ташаббуси билан 5 май, якшанба куни Тошкент шаҳри кўчалари бўйлаб 25 километрлик ретро автомобиллар ва мотоцикллар марафони ўтказилади.
Автомарафон 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан ташкил қилинади.
«Retro Uz» клуби билан ҳамкорликда ташкил этиладиган марафон сабаб 5 май куни соат 11.00дан 13.00га қадар Тошкентнинг айрим кўчаларида автотранспорт воситалари учун ҳаракат чекланади. Келтириладиган ноқулайликлар учун олдиндан узр сўралади.
Автомарафон соат 11.00да Қуролли Кучлар академиясининг 1-назорат ўтиш жойи (мўлжал: собиқ Пушкин майдони)дан бошланиб, Кичик ҳалқа йўли орқали «Бунёдкор» ва ундан кейин «Алишер Навоий» шоҳкўчалари бўйлаб ўтади.
Манба: Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.