Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 15/10/2018 Тошкентда 16 октябрдан иситиш мавсуми бошланади
Тошкентда 16 октябрдан иситиш мавсуми бошланади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарорига мувофиқ, 2018/2019 йилги иситиш мавсумини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари белгиланди. Унга кўра, 2018 йил 16 октябрдан ижтимоий соҳа объектларида, 2018 йил 19 октябрдан синов тариқасида турар жой биноларида мунтазам иситиш бошланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар беради.

Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарорига мувофиқ, 2018/2019 йилги иситиш мавсумини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари белгиланди. Унга кўра, 2018 йил 16 октябрдан ижтимоий соҳа объектларида, 2018 йил 19 октябрдан синов тариқасида турар жой биноларида мунтазам иситиш бошланишини маълум қиламиз.

Фуқаролардан ўз хонадонларида иссиқлик таъминоти тизимининг барқарор ишлаши учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилишини сўраймиз.

Маълумот учун, 2017/2018 йил иситиш мавсуми ижтимоий соҳа объектларида 2017 йил 10 ноябрдан, турар-жой биноларида 2017 йил 12 ноябрдан бошланган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг