Валюта курслари 18/08/2025
$1 – 12547.38
UZS – -0.27%
€1 – 14665.38
UZS – -0.22%
₽1 – 157.02
UZS – -0.46%
Қидириш
Ўзбекистон 18/08/2025 Тошкент вилоятида зилзила содир бўлди

Тошкент вилоятида зилзила содир бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 18 август куни соат 04:00:07 да Ўзбекистон ҳудудида магнитудаси 2,9 бўлган зилзила қайд этилди.

Ер қимирлаши эпицентри Тошкент вилояти Паркент туманида, 10 километр чуқурликда жойлашган. Унинг координаталари 41,12° шимолий кенглик ва 69,45° шарқий узунликни ташкил этди.

Эпицентрда силкиниш кучи 3 баллга етди. Юқоричирчиқ туманида — эпицентрдан 7 километр масофада 2–3 балл, Ўртачирчиқ туманида — 11 километр масофада 2 балл, Нурафшон шаҳрида — 12 километр масофада 2 балл даражасида сезилди.

Бектемир туманида силкиниш 16 километр масофада 2 баллни, Янгихаёт ва Яшнобод туманларида эса 20 километр масофада 2 баллни ташкил этди. Эпицентрдан Тошкентгача бўлган масофа жануби-шарқий йўналишда 25 километрни ташкил қилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг