Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 26/07/2016 Тошкент вилоятида ялпи ҳудудий маҳсулот 7,3 фоиз ўсди
Тошкент вилоятида ялпи ҳудудий маҳсулот 7,3 фоиз ўсди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг биринчи ярим йиллигида Тошкент вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулот 7,3 фоизга ўсди.

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 6,6 фоиз, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш 6,8 фоиз, қурилиш ишлари 10,5 фоиз, хизматлар ҳажми 15,9 фоиз, чакана савдо айланмаси 13,8 фоиз ўсди.

2016-йилги Инвестиция дастурига киритилган 70 йирик лойиҳани амалга ошириш ишлари бошланиб, ҳисобот даврида 14,8 млн. сўм ва 331,2 млрд. сўмлик инвестициялар ўзлаштирилди. Ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга ошириш доирасида 98 та ишлаб чиқариш қуввати ишга туширилди.

Хусусий мулкни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш давом эттирилиб, 165 та давлат объекти “ноль” қийматда хусусий секторга сотилди.

Тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш туфайли ҳисобот даврида 46,3 минг янги иш ўрни яратилди, уларнинг 36,7 мингтаси қишлоқ жойларда ташкил этилгани эътиборлидир.

Вилоятда “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижроси доирасида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бунинг учун барча манбалар ҳисобидан 170,9 млрд. сўм ва 13,3 минг АҚШ доллари йўналтирилди.

Инвестиция дастурига биноан 103 ижтимоий соҳа объектини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда мукаммал таъмирлаш учун давлат бюджети ва мақсадли жамғармаларнинг 61,9 млрд. сўм пул маблағи ажратилиб, ҳисобот даврида 109,2 млрд. сўмлик иш бажарилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг