Тошкент вилоятида автомобиль ёниб кетиши билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бугун, 24 март куни соат таҳминан 17:30 ларда Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтган D 002 “Тошкент ш. — Нурафшон ш.” автомобиль йўлининг 17-кмда қайрилиб олиш мумкин бўлган жойдан "Nexia 2" русумли транспорт воситаси қайрилиб олаётган вақтида "Нурафшон-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб келаётган "Кобалт" русумли автомобиль билан тўқнашиб йўл транспорт ҳодисаси содир этган.
Йўл транспорт ҳодисаси натижада "Nexia 2" русумли автоуловда ёнғин келиб чиққан.
ЙТҲ ва ёнғин натижасида ҳаракат иштирокчиларини соғлиғига зиён етмаган,
Ҳозирда ёнғин тўлиқ ўчирилиб, холат юзасидан Ўрта Чирчиқ тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.