Валюта курслари 02/10/2024
$1 – 12739.99
UZS – 0.19%
€1 – 14256.05
UZS – 0.46%
₽1 – 136.83
UZS – -0.12%
Қидириш
Ўзбекистон 01/03/2019 Тошкент ва Милан бизнес мактаблари ҳамкорлик қилади
Тошкент ва Милан бизнес мактаблари ҳамкорлик қилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Республика бизнес ва бошқарув олий мактаби директори Рустам Абдураупов ўзининг 2019 йил 22-27 феврал оралиғида Италияга сафари доирасида Милан техника университети қошидаги Бизнес олий мактаби Президенти Андреа Сианесси билан қатор учрашувлар ўтказди.

Ҳамкорликга профессор Андреа Синеассининг ўтган йил ноябр ойида Тошкентдаги РББОМга ташрифи пойдевор бўлиб хизмат қилди. Мазкур ташриф чоғида ушбу икки таълим муассасаси ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни чиқурлаштириш учун вазифалар белгиланди.

Ўтган йилнинг ноябр ойида Ўзбекистон пойтахтида вужудга келган ҳамкорлик бўйича ниятлар Миланда ҳақиқатга айланди. Томонлар истиқболли соҳалар ва ўзаро ҳамкорлик механизмларини, жумладан, биргаликдаги таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, қўшма конференциялар, форумлар, семинарлар ва бошқа илмий ва маърифий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш каби масалаларни муҳокама қилдилар.

"Икки диплом" модели ва қисқа муддатли курслар доирасида магистрлик дастурида ҳам амалга оширилиши режалаштирилган "Лойиҳа менежменти" соҳасидаги қўшма таълим дастурларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.

Шу билан бирга, таълим дастурлари ва режалари халқаро стандартлар ва энг яхши чет эл амалиётлари талабларини ҳисобга олган ҳолда, ҳар икки томон вакиллари томонидан биргаликда ишлаб чиқилади. Дастурлар доирасида ўқитиш ҳам Республика бизнес ва бошқарув олий мактаби асосида, шу жумладан, итальян ўқитувчиларини жалб қилган ҳолда иштирокида, ҳам Милан шаҳридаги Олий Бизнес Мактаби асосида амалга оширилади.

Музокаралар натижасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузаридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентликнинг Республика бизнес ва бошқарув олий мактаби билан Милан Техник Университетининг Олий бизнес мактаби ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Эслатиб ўтамиз, 1863 йилда ташкил этилган Милан Техника Университети Италиянинг йирик давлат техник университетидир. Дунёнинг етакчи рейтинг агентликларидан бири - QS World University Rankings баҳосига кўра, ушбу университет Италияда 1- ва дунёда 156- ўринда туради.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг