Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 15/07/2024 Тошкент шаҳридаги супермаркетларда 12 хил маҳсулот бўйича минимал нархлар пасайди
Тошкент шаҳридаги супермаркетларда 12 хил маҳсулот бўйича минимал нархлар пасайди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг июль ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди.

Мониторинг натижалари 12 хил маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганлигини кўрсатди*. Нархларнинг энг юқори пасайиши помидор (-64,3 фоиз), банан (-31,9 фоиз) ва бодринг (-31,1 фоиз) маҳсулотларида қайд этилди.

9 номдаги маҳсулотнинг энг паст нархи ўзгаришсиз қолган. Булар: гуруч, буғдой уни, шакар ва бошқалар.

Таҳлил қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотлари минимал нархининг ошиши қайд этилмаган.

*таҳлил 13-июнь ва 11-июль кунлари ўтказилган мониторинг маълумотлари асосида қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг