Валюта курслари 24/09/2024
$1 – 12747.29
UZS – 0.14%
€1 – 14158.42
UZS – -0.35%
₽1 – 137.27
UZS – -0.14%
Қидириш
Ўзбекистон 03/03/2017 Тошкент шаҳридаги марказий кўчага Ислом Каримов номи берилди
Тошкент шаҳридаги марказий кўчага Ислом Каримов номи берилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қарори билан Миробод, Юнусобод, Яккасарой, Шайхонтоҳур ва Чилонзор туманларини бирлаштириб турувчи Ўзбекистон кўчасига Ислом Каримов номи берилди.

Мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг улуғ ва ардоқли фарзанди, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ўзининг серқирра сиёсий фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари билан Ватанимизнинг кўп асрлик тарихида ўчмас из қолдирди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг