Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 11/05/2018 Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида “IUT Embedded Systems Design Exhibition 2018” кўргазмаси ўтказилди
Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида “IUT Embedded Systems Design Exhibition 2018” кўргазмаси ўтказилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкент шаҳридаги Инҳа университети(IUT)нинг “Компьютер ва дастурий инжиниринг” факультетинингучинчи босқич талабалари “IUT Embedded Systems Design Exhibition 2018” кўргазмаси доирасида ўзларининг турли инновацион ишланмалари ва ечимларини намойиш этишди.

Уйғунлаштирилган тизим - ихтисослаштирилган микропроцессорли бошқарув, назорат ва мониторинг тизими бўлиб, у бевосита ўзи бошқараётган мосламага жойлаштирилади ва шу ҳолда ишлайди.

IUT профессори Ирфануд Дин учинчи босқич талабаларига “Embedded system”, яъни уйғунлантирилган тизим (ихтисослаштирилган микропроцессорли бошқарув тизими) фанидан сабоқ беради. Дарс жараёнида университет талабалари турли ишланмалар ва ечимларни ишлаб чиқариш тўғрисидаги билимларни олишди.

Учинчи маротаба ўтказилаётган кўргазма доирасида IUT талабалари 20 та лойиҳа ва ечимларни тақдим этишди.

Хусусан, талабалар “Ақлли тўхташ жойи”, “Метрода хавфсизликни таъминлаш ва огоҳ қилиш тизими”, “кўзлар учун тренажёр”, “Ақлли уй”, “Роботлаштирилган қўл”, “Инсоннинг жисмоний ҳолатини назорат қилиш учун девайс”, “Ақлли бешик” ва шу каби йўналишлар бўйича ишланмаларни тақдим этишди.

Талабаларнинг ишларини IUT профессорлари баҳолашди ҳамда ғолибларни аниқлашди.

IUT Ректори Сарвар Бабаходжаев қайд этди: “Мен мазкур кўргазмани ташкиллаштиргани учун Доктор Ирфануд Динга миннатдорлик билдираман. Ишончим комилки, бундай кўргазмалар орқали талабаларнинг салоҳиятлари намоён бўлади. Дарс вақтида олган билимларидан фойдаланган ҳолда, ёшлар лойиҳаларни амалга ошириш бўйича кўникмаларга эга бўлиб, ностандарт фикрлашни ўрганадилар”.

Доктор Ирфануд Дин деди: “Embedded Systems фанининг ривожланиши ва татбиқ этилишини, юқори инновацион маҳсулотларни ишлаб чиқариш салоҳияти ва жорий этилиш соҳасинининг ранг-баранглигини кўриб чиқарканмиз, айтиш мумкинки, кўп вақт ўтмай туриб, мазкур технологиялар барча соҳаларга татбиқ этилади. Шуларни инобатга олган ҳолда, IUT нафақат сифатли дастурий муҳандислар ишлаб чиқарувчиларга, балки аппарат таъминлаш соҳасидаги экспертларга ҳам эътибор қаратади. Мен IUT да иккинчи маротаба “Embedded Systems Exhibition” кўргазмасини ўтказаётганимиздан хурсандман. Бу бизга IUTдаги таълим сифатига назар солиш, талабаларнинг кўникмаларини баҳолаш ҳамда рағбатлантириш имконини беради”.

Кўргазма Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда “Фаол тадбиркорлик ва инновацион фаолиятни ривожлантириш учун шарт-шароитларни яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларини амалга ошириш доирасида ташкил этилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг