Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг биринчи проректори Чо Ву Суг меҳмонларни қутлади ҳамда АКТ ва Логистика соҳасида кадрларни тайёрлайдиган олий ўқув юрти фаолияти тўғрисида гапириб берди.
Меҳмонлар Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) тўғрисида кўп эшитишганини ҳамда бу ерни кўриш истаги юқори бўлганлигини таъкидлашди. Шунингдек, улар талабалар ҳамда ўқитувчи-профессорлар учун яратилган шароитлар билан танишгач, университет улар кутганларидан ҳам ортиқ таассурот қолдирганлигини қайд этишди.
“KORUSTEC” делегацияси шунингдек, Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг ўқув дастурлари ҳақида ҳам маълумот олди.
Меҳмонлар Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида яратилган имкониятлар ҳамда илм даргоҳи эришган ютуқлардан катта таассурот олганлигини таъкидлашди.
Учрашув давомида томонлар Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ҳамда “KORUSTEC” ўртасидаги ҳамкорлик истиқболларини, шунингдек, IUT битирувчиларини “KORUSTEC” лойиҳаларига жалб қилиш масаласини муҳокама қилишди.