Мазкур конференцияда Ўзбекистондаги кўпгина университетлардан 300 нафарга яқин талабалар иштирок этишади.
Кун давомида конференция иштирокчилари турли тақдимотларда, маъруза ва дастурлаш бўйича сессия ишларида, шунингдек, киберспорт бўйича мусобақаларда қатнашишади.
Конференциядаги ўз иштирокларини Ўзбекистондаги ахборот технологияларининг етакчи мутахассислари ҳамда стартап лойиҳалари муаллифлари ҳам тасдиқлашди.
Конференцияда иштирок этишни истаган талабалар тадбирнинг – io.inha.uz сайти орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.
Ҳар йили ўтказиладиган Google I/O конференцияси асосан ишлаб чиқарувчиларга мўлжалланган бўлиб, “Google” компанияси томонидан ўтказилади ҳамда “Google”нинг Android, Chrome, Chrome OS, Google APIs, Google Web Toolkit, App Engine ва бошқалар каби очиқ технологиялари ва сервисларининг муҳокамасига бағишланган.
Тошкент шаҳридаги Инҳа университети 2015 йилдан бери Google I/O тадбирини ўтказиб келмоқда. IUT талабалари мазкур конференциянинг фаол иштирокчилари ҳисобланади. Шунингдек, улар тадбирни ташкиллаштиришда бевосита иштирок этишади.