Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Технологиялар 24/05/2017 Тошкент шаҳридаги Инҳа университети “Дастурлаш соати” акциясини ўтказади
Тошкент шаҳридаги Инҳа университети “Дастурлаш соати” акциясини ўтказади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 26-27 май кунлари Тошкент шаҳридаги Инҳа университети 9 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар учун “Дастурлаш соати” акциясини ўтказади.

Акция ҳар йили 1 июнь куни нишонланадиган Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ўтказилмоқда.

2015 йилда Тошкент шаҳридаги Инҳа университети 9 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар учун “Codecraft” лойиҳасини ишга туширди. Лойиҳанинг мақсади – болажонларнинг барча салоҳиятларини рўёбга чиқариб, компьютерда ижодий ишларни бажаришга ўргатишдир.

Ҳозирда лойиҳа доирасидага дастурлаш курслари “Scratch” тилида ўтилиб, “MIT App Inventor 2” платформасидаги “Android” мобил иловалари асосида себ-сайтларни яратиш ўргатилади.

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати ҳамда болажонларни дастурлаш оламига жалб қилиш мақсадида, 2017 йилнинг 26-27 май кунлари Тошкент шаҳридаги Инҳа университети 9 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар учун “Дастурлаш соати” акциясини ўтказмоқда.

Акция давомида қатнашчилар бир соат ичида ўйинларни ёки мобил иловаларни яратиш бўйича бошланғич билимларни олишади.

Акцияда иштирок этишни истаганлар https://goo.gl/forms/s6RryBxU69oX3jrl1 сайти орқали рўйхатдан ўтишлари шарт. Жойлар сони чекланган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг