Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 11/05/2019 Тошкент шаҳрида янги сайилгоҳ барпо этилди
Toshkent shahrida yangi sayilgoh barpo etildi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.07.2018 йилги 616-Ф-сонли фармойишига асосан Бош прокуратура томонидан Тошкент шаҳар Олмазор туманида “Дамаши” каналининг узунлиги 1 100 метр бўлган қирғоқ бўйи минтақасида кенг миқёсда ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб, “Сой бўйи” сайилгоҳи барпо этилди.

Бу мақсадлар учун Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан зарур миқдорда маблағлар ажратилди.

Канал қирғоқ бўйи минтақаси 7 та лотга бўлиниб, уларда тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳам турли хил ресторанлар, дам олиш масканлари, Коворкинг маркази, фитнесс клуби ва бошқа бир қатор объектлар ҳамда жаҳонга машҳур Эйфель ва Пиза миноралари, Лувр пирамидаси ва бошқа шунга ўхшаш объектлар макетлари барпо этилди.

Шунингдек, муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган ташаббус асосида паркка туташ ҳудудда аҳоли учун қулай кутубхона барпо этилди.

Жорий йил 9 май куни ушбу сайилгоҳнинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтиб, Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан фахрийларимиз учун байрам тадбири ўтказилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг