Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Технологиялар 15/03/2019 Тошкент шаҳрида Yandex.Metro иловаси ишга тушди
Тошкент шаҳрида Yandex.Metro иловаси ишга тушди

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Тошкент шаҳрида Yandex.Metroнинг мобил иловаси ишга туширилди. Унинг ёрдамида шаҳар аҳолиси ва унга ташриф буюрган сайёҳлар метрода керакли маршрутни кўришлари, қаерда бошқа йўлга ўтишни ва сафар қанча вақтни олишини билиб олишлари мумкин.

Фойдаланувчи жўнайдиган ва чиқадиган стансияларини кўрсатишининг ззи кифоя — Yandex.Metro керакли ўтиш йўлаги ёки шаҳарга чиқиш жойида бўлиш учун энг қулай бўлган маршрут ва вагонни кўрсатади. Иловада ҳар бир стансиянинг иш вақти ва уларнинг шаҳар харитасида жойлашган жойини кўриш мумкин. Агар стансия таъмирлаш учун ёпилса, бу схемада кўрсатилади.

Yandex.Metro иловаси ёрдамида темир йўл вокзали ва автобуслар шоҳбекатига етиб олиш осонлашади — улар схемада махсус белги билан кўрсатилган. Бу хизмат чет мамлакатларда ҳам ёрдам беради: иловада Москва, Санкт-Петербург, Екатеринбург ҳамда Россия, Беларус, Украина ва Туркиядаги яна 10 та шаҳар метроси схемалари мавжуд.

Иловадан Android ва iOS тизимида фойдаланиш мумкин. У интернетсиз ишлайди. Фойдаланувчилар метро схемаси тилини танлашлари мумкин — ўзбек тили ёки рус тили. Яқин келажакда схемада Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойлари ва бошқа фойдали мўлжалларда ҳам пайдо бўлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг