Валюта курслари 02/10/2024
$1 – 12739.99
UZS – 0.19%
€1 – 14256.05
UZS – 0.46%
₽1 – 136.83
UZS – -0.12%
Қидириш
Ўзбекистон 05/03/2019 Тошкент шаҳрида Ўзбекистон – Қатар савдо-иқтисодий масалалари бўйича йиғилиш бўлиб ўтади
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон – Қатар савдо-иқтисодий масалалари бўйича йиғилиш бўлиб ўтади

Ташкент, Ўзбекистан (UzDaily.uz) -- 2019-йилнинг 4-март куни Доҳа шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Қатар Давлати Ташқи ишлар давлат вазири Султон бин Саад ал-Мурейхий билан учрашди.

Учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, айрим халқаро ва минтақавий масалалар муҳокама қилинди.

Сўнгги вақтларда ўтказилган, ҳамкорликнинг устувор йўналишларига томонларнинг диққатни қаратиш ҳамда икки томонлама шартномаларнинг лойиҳаларини кўриб чиқиш имконини берган ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги учрашувларнинг якунлари қўллаб-қувватланди.

Суҳбатда Тошкент шаҳрида Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилишини ўтказиш юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Манба: ТИВ расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг