Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 17/05/2024 Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда
Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг апрель ойида Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун таклиф этилган ижара нархларини таҳлил қилди.

Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. 2024-йилнинг апрель ойида пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар учун ижара нархлари март ойидагига нисбатан ўртача 0,9 фоизга, тўлиқ таъмирланган хонадонлар учун эса ўртача 1,12 фоизга пасайган.

Ўртача таъмирланган уй-жой ижараси. 2024-йилнинг апрель ойида ўртача таъмирланган 1 хонали турар жой учун таклиф этилган ижара нархлари март ойидагига нисбатан ўртача 1,4 фоизга пасайиб, 386 АҚШ долларини ташкил этган бўлса, 2 хонали хонадонлар учун ижара нархлари 0,4 фоизга пасайган ва 434 долларгача тушган.

Шунингдек, ўртача таъмирланган 3 ва 4 хонали турар жойлар учун ижара нархлари мос равишда 1,3 фоиз ва 0,6 фоизга пасайган ва ўртача нархлар 507 ва 587 долларни ташкил этган. 

Ўртача таъмирланган уй-жой учун нисбатан арзон ижара нархлари Сергели (1 хонали - 350 доллар, 2 хонали - 384 доллар ,3 хонали - 429 доллар, 4 хонали - 441 доллар), Олмазор (1 хонали - 361 доллар, 2 хонали - 408 доллар, 3 хонали - 449 доллар, 4 хонали - 477 доллар) туманларида таклиф этилган бўлса, энг қиммат ижара нархлари Шайхонтоҳур (1 хонали - 412 доллар, 2 хонали - 449 доллар, 3 хонали - 524 доллар, 4 хонали - 627 доллар) ва Миробод (1 хонали - 457 доллар, 2 хонали - 518 доллар, 3 хонали - 612 доллар, 4 хонали - 798 доллар) туманларида кузатилди.

Тўлиқ таъмирланган уй-жой ижараси. Апрель ойида тўлиқ таъмирланган 1 хонали турар жойлар учун ўртача ижара нархи 467 долларни ташкил этиб, ўтган март ойидагига нисбатан 0,8 фоиз тушган бўлса, 2 хонали турар жойлар учун ушбу кўрсаткичлар мос равишда 631 долларни ва 2,1 фоизни ташкил этган. Шунингдек, 3 хонали турар жойлар учун таклиф этилган ўртача ижара нархларида (784 доллар) ҳам бироз (0,4 фоиз) пасайиш кузатилди. Шунингдек, тўлиқ таъмирланган 4 хонали турар жойлар ўртача ижара нархлари ҳам 1,1 фоиз тушиб, 901 долларгача пасайган.

Тўлиқ таъмирланган турар жойлар учун энг арзон ижара нархлари Учтепа (1 хонали - 392 доллар, 2 хонали - 484 доллар, 3 хонали - 619 доллар, 4 хонали - 736 доллар) ва Чилонзор (1 хонали - 413 доллар, 2 хонали - 512 доллар, 3 хонали - 652 доллар, 4 хонали - 774 доллар) туманларида, энг қиммат ижара нархлари эса Шайхонтоҳур (1 хонали - 557 доллар, 2 хонали - 846 доллар, 3 хонали - 1069 доллар, 4 хонали - 1068 доллар) ва Миробод (1 хонали - 541 доллар, 2 хонали - 839 доллар, 3 хонали - 1028 доллар, 4 хонали - 1093 доллар) туманларида кузатилди.

Ижара нархлари тўғрисидаги маълумотлар olx платформасидан веб скрепинг (wеб сcрапинг) усулида тўпланди. Бунда 2024-йилнинг март ойи учун 52.2 мингта ва апрель ойи учун 86 мингта маълумотдан фойдаланилди. Иккала давр учун ҳам таҳлил нархлар чегарасининг юқори ва пастки 5 фоизлик квантиллари чиқариб ташлангандан кейин амалга оширилиган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг