Валюта курслари 17/07/2025
$1 – 12758.36
UZS – -0.15%
€1 – 14820.11
UZS – -0.74%
₽1 – 163.34
UZS – -0.41%
Қидириш
Ўзбекистон 16/07/2025 Тошкент шаҳрида автобус бошқарувчи аёллар сони ортиб бормоқда

Тошкент шаҳрида автобус бошқарувчи аёллар сони ортиб бормоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Транспорт вазирлиги TALIEV лойиҳаси иштирокчилари билан ҳамкорликда аёлларни ҳайдовчилик касбига жалб этиш бўйича ишларни давом эттирмоқда.

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг икки нафар ходимини ўқитишдан бошланган ташаббус аъло натижалар кўрсатди - бугунги кунда улар Тошкент шаҳри автобус йўналишларида муваффақиятли фаолият юритмоқда.

Бу йил лойиҳа кенгайтирилди: 31 номзоддан 23 нафар аёл танлаб олинди. Улар автобус бошқариш ҳуқуқини берувчи D тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ўқишни бошладилар. Дарслар 260 соатлик назарий ва 224 соатлик амалий машғулотлардан иборат.

Транспорт вазирлиги жинсидан қатъи назар, соҳани ривожлантириш мақсадида етук мутахассислар иштирокини изчил кенгайтириб, янги имкониятлар ва муносиб иш ўринларига йўл очмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг