Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 23/02/2016 Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судига халқаро делегация ташриф буюрди
Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судига халқаро делегация ташриф буюрди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016 йил 22 февраль куни, Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро суди АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Жорж Дейкун ва БМТ ТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Стефан Приснер таркибидаги расмий делегацияни қабул қилди. Меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раиси ўринбосари Файзулла Абдуазимов қабул қилди. Ташриф чоғида меҳмонлар E-SUD миллий электрон судлов ахборот тизимининг ишлаш жараёни, яъни аризаларни қабул қилиш ва рўхатдан ўтқазиш, суд раиси томонидан кўриб чиқилиб маъсул судяни тайинлаш, ҳамда суд буйруғини чиқариш каби босқичлари билан яқиндан танишиш имконига эга бўлишди.

Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳамда БМТ Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик” деб номланган қўшма лойиҳаси кўмагида E-SUD миллий электрон судлов ахборот тизимини суд буйруғини чиқариш модулини ишга тушурган Тошкент шаҳрининг бешта фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судларидан биридир. Мазкур судни E-SUD тизимини жорий этишга тайёрлаш мақсадида, қўшма лойиҳа томонидан суд биносида лоcал ҳисоблаш тармоғИ яратилди, судялар ва суд ҳодимлари замонавий компютер техникаси ва офис воситалари билан таъминланди, ҳамда фуқаролар қабулхонасида махсус ахборот терминали ўрнатилди. Судялар ва суд девонхонаси ҳодимларини тизимдан фойдаланиш бўйича кўникмаларини ривожлантириш мақсадида, бевосита уларнинг иш жойларида ўқув машғулотлари ўтқазилди. Ушбу ўқув машғулотлари қўшма лойиҳа томонидан ишлаб чиқилган ҳамда E-SUDтизими веб-порталида жойлаштирилган E-SUD тизими фойдаланувчилари учун амалий қўлланма асосида олиб бўрилди.

Бундан ташқари, E-SUD тизими ташқи фойдаланувчилари учун, яъни Сергели ва Яккасарой туманлари коммунал хизматлари ва солиқ инспекцияси ҳодимлари учун ҳам керакли ўқув машғулотлар ўтказилди. Натижада, мазкур фойдаланувчилар, E-SUD тизими орқали судга топширилган ариза бўйича ҳатти-ҳаракатларни тизим порталида шахсий кабинетларида кузатиш имконияти туфайли суд биносига ташрифлар сонини камайтириш имконини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. Бундан ташқари, E-SUD тизими фойдаланувчиларини фуқаролик ишлари бўйича судларга ариза билан бирга тўлиқ иловаларни топширига ундайди.

Натижада, 2016 йил январ ойидан бўшлаб E-SUD миллий электрон судлов ахборот тизими орқали фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судига суд буйруқларини олиш мақсадида 1072 ариза келиб тушган. Булардан, 747 ариза қаноатлантирилиб, суд буйруқлари чиқарилди. Судялар, мазкур тизимининг асосий фойдаланувчиларидан бири сифатида, суд буйруқлари ва қарорларини чиқаришга кетадиган вақтни ҳамда ортиқча қоғозбозликни камайтириш каби E-SUD тизимининг афзалликларини алоҳида таъкидлаб ўтмоқдалар. Бундан ташқари, судялар E-SUD тизимида ишлаш чоғида мазкур тизимни такомиллаштириш юзасидан доимий равишда ўз тавсияларини билдиришади.

* E-SUD миллий электрон судлов ахборот тизими биринчи навбатда фуқаролик судлов жараёнини самарадорлигини ошириш ва автоматлаштириш, ҳамда фуқароларга судлар фаолияти тўғрисида маълумотларни этказиб беришга йўналтирилган. Мазкур тизим фуқароларга фуқаролик ишлари бўйича судларга исталган вақтда ва жойидан Интернет тармоғи орқали ариза ва мурожаатлар топшириш, фуқаролик иши бўйича суд томонидан қабул қилинган ҳужжатлар билан танишиш ва сақлаб олиш, иш юзасидан ажримлар ва суд қарорлари каби ҳужжатларни ўз вақтида олишни имконини беради. Натижада, мазкур тизим, фуқароларнинг судларга мурожаат қилиш жараёнини тезлатиб, самарадорлигини оширишга имконият беради.

E-SUD миллий электрон судлов ахборот тизими, Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан, БМТ Тараққиёт дастури кўмагида, 2013 йилда ишлаб чиқилган. 2015 йилдан бўшлаб, мазкур тизим “Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик” лойиҳаси томинидан кенгайтирилмоқда. Жумладан, фуқаролик ишларини даъво тартибида кўриб чиқиш дастурий таъминотини ишлаб чиқиб, аппеляция, кассация ва назорат инстанцияси судлари учун қўшимча дастурий таъминот ишлаб чиқиш юзасидан иш олиб бормоқдалар. Бундан ташқари, давлат идораларининг ўзаро ахборот алмашинуви самарадорлигини таъминлаш мақсадида, лойиҳа томонидан E-SUD тизимининг бошқа давлат органлари ахборот тизимлари билан ўзаробоғланиш механизми ишлаб чиқилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг